| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ўлдирганлари, Аллоҳнинг ҳадларига риоя қилмаганлари, У Зотнинг буйруғини бажармаганлари туфайли юз берди.
ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ
Бу ердаги (بـ ) сабабни билдириб келяпти. Яъни, ўша ишлар туфайли...
@ @ @
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُواْ وَالَّذِينَ هَادُواْ وَالنَّصَارَى وَالصَّابِئِينَ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَعَمِلَ صَالِحاً فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ
– „62. Албатта, имон келтирган зотлар, яҳудий бўлганлар, насронийлар ва собиийлар — (улардан) қайсилари Аллоҳга, охират кунига ишонса ва яхши амаллар қилса, ўшаларга Парвардигорлари ҳузурида ажр бордир ва улар учун хавфу хатар, ғам-андуҳ йўқдир“. [2:62]
Бу муборак оят ҳақида тадаббур қилган одам унинг Аллоҳнинг каломи эканини, Пайғамбар с.а.в.га берилган буюк мўъжиза эканини тўла идрок қилгани ҳолда хушу билан Аллоҳга эгилади. Бу оят Аллоҳ томонидан турли динлардаги бутун башариятга шарт қўйиш тарзида берилган бир ваъдани баён қилди. (فَلَهُمْ ) яъни, агар улар шартни бажарсалар, ўшанга яраша жавоб ҳам бўлади. Мана шундай буюк ҳақиқат бир неча сўзлардан тузилган қисқагина жумлада ўз ифодасини топган.
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُواْ
(Имон келтирган зотлар). Бу ибора Исломдаги имоннинг ақидавий маъносини ўз ичига олади. У Ислом ақидасини қатъий тасдиқ этишдир. Шунингдек, у Одам а.с.дан тортиб то пайғамбарлар хотами Муҳаммад с.а.в.га қадар бўлган ҳамма замону ҳамма макондаги пайғамбарлар олиб келган ҳақиқатга имон келтирганларни ўз ичига олади.
الَّذِينَ هَادُواْ
(Яҳудий бўлганлар). Бу ибора яҳудийлик вужудга келгандан тортиб то Аллоҳ ер юзини ва ундаги нарсаларни Ўзига олгунига қадар ўтган вақт мобайнида мана шу яҳудийлик динига мансуб бўлганларни ўз ичига олади.
(النَّصَارَى насронийлар). бу ибора насронийлик бошланганидан тугагунига қадар ўтган вақт мобайнида шу насронийликка мансуб бўлганларни ўз ичига олади.
115-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|